[go: up one dir, main page]

Jump to content

Истаравшан

Координаталари: 39°54′39″Н 69°0′23″Э / 39.91083°Н 69.00639°Э / 39.91083; 69.00639
From Vikipediya
Истаравшан
тожикча: Истаравшан
шаҳар
39°54′39″Н 69°0′23″Э / 39.91083°Н 69.00639°Э / 39.91083; 69.00639
Мамлакат Тожикистон
вилоят Суғд вилояти
Ҳукумат
Абдуллоев Ибрагим Ғоибназарович
Асос солинган милоддан аввалги ВИ
Аввалги номлари Уструшан, Курушкада, Киропол, Ўратепа
Майдон 18,309 км2 (7,069 кв ми)
Маркази баландлиги 1000 м
Расмий тил(лар)и Тожик тили|тожикча
Аҳолиси
 (2013)
57 400[1].
Миллий таркиб тожиклар, ўзбеклар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +992 3454
Почта индекс(лар)и 735610
Автомобил коди 02РТ
Истаравшан тожикча: Истаравшан харитада
Истаравшан тожикча: Истаравшан
Истаравшан
тожикча: Истаравшан

Истаравшан (тожикча: Истаравшан; форсча: استروشن) — Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Ўратепа туманидаги шаҳар (2002-йилгача Ўратепа шаҳри), туман маркази. Туркистон тизмасининг шимолий этагида, 1000 м баландликда жойлашган. Яқин темир йўл стансияси — Ховос (45 км). Июл ойининг ўртача ҳарорати 25°, январники — 2°. Йиллик ёғин 368 мм. Истаравшандан вилоят маркази Хўжанд шаҳригача 73 км. Шаҳар марказидан Душанба — Хўжанд автомагистрали (Шахристон ва Анзоб довонлари орқали) ўтади. Аҳолиси 57,4 минг киши (2013).

Тарихи

[edit | edit source]

Истаравшан Тожикистоннинг қадимги шаҳарларидан биридир. Археологик маълумотлардан маълум бўлишича, шаҳарнинг бунёд этилиши милоддан аввалги 6-асрга тўғри келади. Истаравшанилк ўрта асрларда (5—9 асрлар) Ўрта Осиёдаги Уструшона тарихий-геофафик вилояти таркибига кирган. Ушбу вилоят Сирдарёнинг сўл қирғоғи билан Сангзордарё оралиғидаги ҳудудни ўз ичига олган (ҳозирги Тожикистоннинг шимоли-ғарбий қисми ва Ўзбекистоннинг Жиззах, Сирдарё вилоятлари). Истаравшаннинг сиёсий тарихи тарихий манбаларда кам ёритилган. Милоддан аввалги 6-асрнинг 30-йилларида қадимги Истаравшан ҳудуди Кир ИИ томонидан босиб олинган. Кир ИИ ўз давлатининг шимоли-шарқий чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида Сирдарёнинг сўл қирғоғи бўйлаб 7 та чегара қалъаси қурдирган. Кейинчалик, милоддан аввалги 4-асрда Александр бу қалъаларни қийинчилик билан забт этган, айниқса, Киропол каттик, қаршилик кўрсатган. Милодий 5-аср охири — 7-асрда Истаравшан ҳудуди эфталийлар ва Ғарбий Турк хоқонлиги таркибига кирган. Бу даврда Истаравшанни маҳаллий шоҳлар — афшинлар идора қилган. Араблар истилоси даврида Истаравшан мустақиллигини узоқ вақт сақлаб қолган ва фақат 822-йилга келиб узил-кесил халифаликка қўшиб олинган. 893-йилгача Истаравшанни халифалик вассаллари бўлган афшинлар бошқаришни давом эттирганлар. 893-йилдан Сомонийларга тобе бўлган. Истаравшан Ўратепа номи билан дастлаб Бобурнинг "Бобурнома" асарида (16-аср) тилга олинган. 18-асрда мустақил ҳудуд сифатида маълум эди. Кейинчалик, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги тасарруфида бўлган. 1886-йил шаҳарни подшо Россияси қўшинлари эгаллаган[2].

Шаҳар қадимдан Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашганлиги боис ҳунармандчилик ва савдо маркази сифатида шуҳрат қозонган. Кейинги йилларда Истаравшанда жаҳон бозори ташкил этилган.

Саноати

[edit | edit source]

Истаравшанда саноат корхоналари, мева ва сабзавот консервалаш, нон, сут, ғишт заводлари, трикотаж фабрикаси мавжуд. Шунингдек, шаҳарда савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Истаравшан ёғоч, металлга ўйиб гул солиш, сополга гул солиш ва каштачиликнинг қадимдан маркази.

Ижтимоий соҳа

[edit | edit source]

Умумий таълим, мусиқа мактаблари, педагогика ва ҳунар-техника билим юртлари, кутубхона, клуб, халқ театри, тарихий ўлкашунослик музейи ишлаб турибди. Меҳмонхоналар, касалхона, туғруқхона ва поликлиникалар аҳолига хизмат кўрсатади[3].

Меъморий ёдгорликлари

[edit | edit source]

Шаҳарда меъморий ёдгорликлардан: Кўкгумбаз (Абдуллатиф Султон) масжиди ва мадрасаси (16—17-асрлар), Боботағо (15-аср охири), Абдуқодир Желоний (Гелоний) (15-аср охири), Сари Мозор (16-аср) ҳамда Чоргумбаз (18-аср) мақбаралари ва бошқалар; 19—20-асрларда қурилган синчли нақшинкор бинолар сақланган.

Ҳамдўст шаҳарлар

[edit | edit source]

Почта маркалари

[edit | edit source]

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Мухторов А., Очерк истории УраТюбинского владения в 19в., Душанбе, 1964;

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Агентство по статистике при Президенте Республики Таджикистан. „Численность населения Таджикистана на 1 января 20 1 3 года“ (ру) (2013-йил 1-январ). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-21 санасида архивланган)
  2. «Элита Истаравшан» (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-12-13 санасида архивланган) // Официальный сайт
  3. В Таджикистане в дупле чинары открылся этнографический музей[сайт ишламайди] // ИТАР-ТАСС, 13 марта 2011
  4. Контакты с иностранными городами Внешние связи — официальный сайт администрации города Красноярска (рус.)(ингл.)(олм.)

Ҳаволалар

[edit | edit source]