[go: up one dir, main page]

Jump to content

Тақир тупроқлар

From Vikipediya

Тақир тупроқлар - чўл зонаси дарёларининг қадимги делталари ва водийлари, аллювиал террасалар, шунингдек, пролювиал ётқизиқли қияликлар тупроғи; тупроқнинг майда ёриклар билан қопланган, 1,52 см қалинликдаги пушти ёки оч кулранг қавати. Ўзбекистонда Амударё билан Қашқадарё делталари, Зарафшон ва Сурхондарё водийларида учрайди. Тақир тупроқлар Ўзбекистон тупроқшунослари (Горбунов Б.В., Кимберг Н.В.) томонидан 4татипчага ажратилган (1962): тақир— ўтлоқи тупроқдар, тақирсимон тупроклар, тақирлар, тақирсимон қолдиқботқоқ тупроклар. Юзасининг полигонал ёриқли қобиқ (қатқалоқ) билан қопланганлиги Тақир тупроқларнинг характерли белгисидир. Суғориладиган Тақир тупроқлардаги мавжуд агроирригацион қават суғориб деҳқончилик қилиш даврига, ерга солинган маҳаллий ўғит ва чиқиндиларга, шунингдек, оқар сувнинг лойқалик даражасига қараб, 30—40 см, 1 ёки 2 м қалинликда бўлади. Агроирригацион қават ранги, механик таркиби, қовушқоклиги ва кимёвий хоссалари бир хил бўлган яхлит горизонт ҳосил қилади. Бундай тупроқлар Бухоро вилоятида, Қарши ва Шеробод чўлларида учрайди. Қарши чўлидаги Тақир тупроқлар ҳайдалма (0—30 см) қаватнинг ҳар гектарида 22—40 т чиринди, 2—3 т азот, 4—7 т фосфор бор. Тақир тупроқлар ҳар хил даражада шўрланган.