[go: up one dir, main page]

Jump to content

Ҳадар

 

Ҳадар ё Агена ёки Бета Сентавр — Сентавр юлдуз туркумидаги иккинчи энг ёрқин юлдуз ва тунги осмондаги ўн биринчи ёрқин юлдуз. Ҳадар қуёш тизимидан 392 ёруғлик йили узоқликда жойлашган кўк-оқ гигантдир.

1935-йилда Ж. Вут (Ж. Г. Воуте) Ҳадарнинг қўш юлдуз эканлигини аниқлади ва унга ВОУ 31 идентификация рақамини берди. Ҳамроҳ юлдуз асосий юлдуздан тахминан 1,3" масофада жойлашган. Кашф қилинганидан бери таркибий қисмларнинг ўзаро позицияси унчалик ўзгармади, бу эса жуфт юлдузлар бир-бирига тортишиш кучи билан боғланган бўлса, айланиш даври жуда катта эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, асосий юлдуз спектроскопик қўшалоқ бўлиб, орбитал даври 352 кун бўлган камида битта ҳамроҳга эга[1].

Ҳадар сўзи арабча бўлиб, „пастки“ маъносини билдирса, агена сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, „тизза“ деган маънони билдиради.

Ҳадар юлдузини Алфа Сентаврни Жанубий Хоч юлдуз туркумидаги Гакрукс дан бир неча даража нарида ўтадиган хаёлий чизиқ билан боғлаш орқали ориэнтация учун ишлатилиши мумкин. Гакрукс данГакрукс ва Акрукс орқали тортилган чизиқ жанубга йўналишни кўрсатади[2].

29°37’38' С дан жанубий кенгликда Ҳадар ботмайдиган юлдуз ҳисобланади[3]. Уфқдан ташқарига ботмайдиган шаҳарлар орасида Сантяго, Монтевидео, Буэнос-Айрес, Порту Алегри, Кейптаун, Канберра, Сидней, Мелбурн бор. Алфа Сентавр ва Жанубий Хоч сингари, бу юлдуз ҳам шимолий кенгликдаги кузатувчига кўринмайдиган даражада жанубда жойлашган. Собиқ СССР ҳудудида у умуман кўринмайди: у ҳатто Кушкада ҳам чиқмайди. Шимолий кенгликдан тахминан +29°38' жанубда ва шимолий ёзда экваторгача, жанубда уфққа яқин жойда Ҳадар кўринади.

Ушбу юлдуз Австралия байроғида тасвирланганлиги расман тасдиқланмаган, аммо Ҳамдўстлик юлдузининг (Британия байроғи остида) Жанубий Хоч юлдузларига нисбатан позицияси Ҳадарнинг осмондаги позициясига мос келади. Шу билан бирга, чап томонда жойлашган Алфа Сентавр юлдузи Австралия байроғига тушмаган. Бошқа мамлакатлар байроқларида эса, масалан, Жанубий Хоч ҳам учрайдиган Янги Зеландия байроғида, на Алфа Сентавр, на Ҳадар учрайди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Аусселоос, М.; эт ал. (2006), „Ҳигҳ-преcисион элеменц оф доубле-линед спеcтросcопиc бинариэс фром cомбинед интерферометрй анд спеcтросcопй. Апплиcатион то тҳе β Cепҳеи стар β Cентаури“, Астрономй анд Астропҳйсиcс, 455 (1): 259–269, арХив:астро-пҳ/0605220, Бибcоде:2006А&А...455..259А, дои:10.1051/0004-6361:20064829 {{cитатион}}: Ункноwн параметер |монтҳ= игноред (ёрдам)
  2. Раассен, А. Ж. Ж.; эт ал. (2006), „ХММ-Неwтон обсерватионс оф β Cентаури (Б1 ИИИ): Тҳе температуре струcтуре ин тҳе ҳот пласма анд тҳе пҳотоспҳере-wинд cоннеcтион“, Астрономй анд Астропҳйсиcс, 437 (2): 599–609, Бибcоде:2005А&А...437..599Р, дои:10.1051/0004-6361:20052650 {{cитатион}}: Ункноwн параметер |монтҳ= игноред (ёрдам)
  3. Рассчитано из известного склонения звезди (δ) по формуле (90° + δ): склонениэ Хадара −60°22′22′′, так что широти, где звезда являэця незаходящэй, будут располагаця южнеэ 29°37′38′′ ю. ш.. Аналогично, в северном полушарии Хадар будет являця невосходящэй севернеэ широти (90° + δ), то эст 29°37′38′′ с. ш.