Аллегро
Аллегро (итал. аллерго — қувноқ, хушчақчақ) — мусиқада: 1) тез сур’ат; 2) шу сур’атда ижро этиладиган мусиқа асари ёки унинг қисми. Одатда соната, квартет, симфония ва бошқаларнинг 1-(баъзан, 4 ва бошқалар) қисми. Соната Аллергоси — соната-симфоник туркуми бош (биринчи) ёки сўнгги қисмининг мумтоз тузилмаси (қаранг Соната шакли). Ўзбекистон композиторлари асарларида кенг ишлатилади. Масалан, Ик. Акбаровнинг „Шоир хотирасига“ поэмаси, Р. Ҳамроевнинг 1-симфонияси (1-қисм), „Мафтунингман“ кинофил-мида Шариф қўшиғи (М. Бурҳонов) ва бошқа; балетда: 3) жадал ижро этилади-ган машқлардан тузилган мумтоз раке машғулотининг бир қисми. Турли айла-нишлар ва сакраш малакасини такомил-лаштиришга ёрдам беради; 4) Европада сакрама ва оёқ учида юриш ҳаракатларига асосланган мумтоз рақс. Барча жўшқин рақслар Аллерго сур’атида яратилади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |