[go: up one dir, main page]

Jump to content

Вуду

From Vikipediya
Файл:Эрзулиэ.жпг
Эрзулиэнинг тимсоли

Вуду (инглизча: Воодоо, испанча: Сантериа, португалча: Маcумба) — монотеистик синкретик дин, Кариб денгизи оролларида вужудга келган. Африка сеҳргарлиги (асосан Бенин вилоятидан) ва европалик католикликнинг синтезидир.

Теология

[edit | edit source]

Вудучилар яратувчи-Худонинг (Бондиэу — Яхши Худо) мавжудлигига ишонишади. Бу Худо ўзи яратган мавжудотларнинг ва руҳ-худоларнинг (водун ёки лоа) ҳаётида иштирок этмайди. Руҳ-худолар яратувчи-Худонинг болаларидир, уларга сиғинишади ва оиласининг катта а'золари сифатида қарашади. Вудучиларнинг ишончига кўра инсон танасида бир нечта руҳ яшайди. Туғилишдан олдин ва ўлимидан кейин у гвинеялик фаришта бўлади. Бундан ташқари, унда Худонинг элчиси - виждон яшайди.

Вудучилар

[edit | edit source]

Вудучиларнинг сони 50 миллион атрофида. Улар Гаити, Бразилия, Тринидад, АҚШ (Янги Орлеан), Куба ва Ямайкада кенг тарқалган, шунингдек дунёнинг бошқа бурчакларида ҳам оз ҳолда учрайдилар.

Тарих

[edit | edit source]

Америкага олиб келинган африкалик қуллар қит'ада ўз динларини тарқатишган. Ҳозирги вақтда вуду Куба, Гаити (у ерда вуду расмий диндир) ва АҚШнинг афро-америкаликлари (айниқса Янги Орлеанда, у ерга вуду ХВИИ асрда кириб келган) орасида кенг тарқалган.

  • 1791-йили Ҳаитида вудучилар бошчилигида тўнтариш юз берди: маросимлардан сўнг вудучилар оқ танлиларни ўлдиришга отланишди.
  • Энг машҳур янги орлеанлик вудунинг қироличаси Мери Лаво бўлган (ХИХ аср).
  • 1860-йили Ватикан вудуни католикликнинг маҳаллий кўриниши деб тан олди.
  • 2001-йили ҳаитилик вуду черковига асос солинди (Эглисе Воудоу д’Айити).

Вуду ритуаллари

[edit | edit source]
Файл:Вуду.пнг
Билонго
  • Ёвузликдан қурбонликлар ва туморлар қутқаради.
  • Мусиқа ва рақслар — вуду ритуалларининг калит қисми.
  • Дастгоҳ сифатида вудучилар оддий яшаш жойини танлашади (ҳунфор - дастгоҳ). Асосий қуроллар: митан (столб - худолар йўли) ва қора ша'млар. Ҳар бир ўзининг ритмини ураётган уч барабанчи маросимнинг очилганлигидан дарак беришади. Сўнг, Легба лоасига қаратилган ҳайрлашув қўшиғи куйланади: "Ота Легба дарвозани оч. Ота Легба дарвозани оч ва мени ўтказиб юбор. Мен лоага миннатдорчилик билдиришим учун дарвозани оч".
  • Столбни атрофида рақсга тушиб, мамбо (жодугар) ўзининг ёрдамчилари унси ва ла плас билан бирга чўмичдан сув қуйиб столб атрофида Ота Легби ва уйнинг қўриқчиси Огун Феррей (Огоу Фер) шарафига, ўзидан ва йиғилганлардан ёвуз жинларни ҳайдаш учун сеҳрли доира чизади. Унган (оқ сеҳргар), бокор (қора сеҳргар) ёки мамбо ерга унни сепади ва вевени (лоа тимсоллари) чизади. Кейин, барабанлар жарангига экстатик рақс (билонго) бўлиши шарт. Аёллар оқ кўйлакларда, эркаклар эса костюмларда. Омма етарлича қизитиб олинганидан сўнг, бокор хўрозни олиб келади ва уни калласини олиб ташлашади. Кейин сантерия (маросим) иштирокчилари транс ҳолатига тушишади.
  • Қурбонни бошини пастга қаратиб оёғидан осишади ва қорнини маросим қиличи билан кесишади. Бундай йўл билан тана қобиғининг тозаланиши рўй беради ва гуноҳкорнинг руҳи ВУДУ ишончига ўтади. Бу диннинг ашаддий муҳлислари ўз қурбонларидан терисини шилиб олишади ва бу билан қобиқнинг гуноҳкор эканлигини кўрсатишади. Бу руҳнинг танадан бемалол чиқиши учун қилинади.

Яна қаранг

[edit | edit source]

Коҳинлар хиллари

[edit | edit source]
  • Унган (ҳоунган) — руҳоний.
  • Мамбо (мамбо) — аёл-руҳоний.
  • Бокор (бокор) — вуду қўғирчоқлари ва зомбилар билан сеҳрни амалга оширувчи руҳоний.
  • Ла плас (ла плаcе) — дякон, руҳонийнинг ёрдамчиси.
  • Унси (ҳоунси) — оқ рангда кийинган рақсга тушаётган қизлар гуруҳи.

Вуду пантеони

[edit | edit source]
  • Агве (Агwе) — сув худоси, балиқлар ва денгизчилар ма'будаси.
  • Барон Шанба (Барон Самеди, Гҳеде)— ўлим ва нариги дунёнинг худоси. Силиндр таққан ва сигарета ушлаган скелет сифатида тасвирланади. У билан касалланган ром ичади.
  • Дамбала — Илонлар билан боғланган худо (Авлиё Патрик). Буюк Зомби. У билан касалланган чанқоқлик билан қийналади.
  • Легба (Легба) — эшиклар худоси (Авлиё Пётр, чунки одатга кўра Пётр Жаннатнинг калитлари билан тасвирланарди). У билан касалланган оёқда туролмайди.
  • Эрзули (Эрзули — Биби Марям) — келинлик либосидаги гўзал бокира қиз кўринишидаги муҳаббат худоси. Унинг тимсоли - юрак. Унинг ранглари - қизил ва ҳаворанг.
  • Симби — маҳсулдорлик худоси.
  • Огун (Огу) — урушлар ва табиий офатлар худоси.
  • Она Брижит — Барон Шанбанинг турмуш ўртоғи.
  • Марасса (Марасса) — эгизак-худолар.
  • Мадемуазел Шарлот — ёш қизчалар ма'будаси.
  • Собо (Собо) — франсуз генерали кўринишидаги худо.
  • Согбо (Согбо) — чақмоқлар худоси.
  • Ти-Жан-Петро (Ти-Жеан-Петро) — бир оёқли ёки чўлоқ пакана одам кўринишидаги ёвуз худо.

Ҳаволалар

[edit | edit source]