Труба
Appearance
Труба (қад. нем. трумба — қувур) — юқори регистрли миспуфлама соз; ёрқин ва кучли овозга, кенг техник (виртуоз) имкониятларга эга. Найи бир айлана букилган, каналининг уз. 1500 мм атрофида. Қадимдан маълум бўлиб, ўрта асрларда ҳарбий, сигнал мусиқа чолғуси сифатида кенг тарқалган. Жез ёки мис ва рух қотишмасидан ясалади. 19-аср бошидан помпа ёки вентил механизмли Т.лар пайдо булган. Ҳозирда, асосан, си бемол (ин В) ва до (ин С) тонидаги Т.лар қўлланади. Якканавоз, ансамбл ва оркестр сози сифатида ишлатилади. Ўзбекистон Т. ижрочилиги ва таълим тизимида В. Пулатов, В. Веригин, М. Муҳиддиновлар танилган. Ўзбек композиторларидан С. Каримҳожи (2 та — 1967, 1968), М. Бафоев (1979), П. Холиқов (1987) ва бошқа Т. учун консертлар яратишган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |