[go: up one dir, main page]

Jump to content

Қўлёзма

From Vikipediya

Қўлёзма:

1) кенг маънода — қўлда ёзилган ёки ёзув машинкасида, компютерда кўчирилган матн. Таниқли шоир ва ёзувчиларнинг ўтмишда ўзлари кўчириб ёзган асарлари дастхати (автографи);

2) қўлда ёзилган асар, ёзма ёдгорлик. 19-аср охири — 20-аср бошларигача Ўрта Осиёда матбаа-нашриёт ишларининг сустлиги сабабли қўлёзма' ҳолида китоб тайёрлаш кенг тарқалган ва бу жараён машҳур хаттотлар томонидан амалга оширилган (қаранг Хаттотлик). Қадимий қўлёзма'лар муҳим адабий, тарихий, илмий манбалар ҳисобланади ва улар паяеографияда ўрганилади;

3) ноширлик ишида — муаллиф томонидан нашриётга тақдим этилган матн.