[go: up one dir, main page]

Jump to content

Пловдив

From Vikipediya

Пловдив — Болгариянинг жанубий қисмида, Марица дарёсининг бўйида жойлашган шаҳар. Пловдив вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланади. Аҳолиси 340,6 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Мамлакатнинг Софиядан кейин 2-ўриндаги муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Озиқ-овқат, енгил, рангли металлургия, машинасозлик (жумладан, дастгоҳсозлик, электротехника, электроника) саноати корхоналари мавжуд. Музейлар, опера театри, илмий тадқиқот институтлари, галереялар мавжуд. Пловдив. — қадимий шаҳар бўлиб, Мил. авв. ИВ асрда Қадимги Македония подшоси Филипп ИИ томонидан асос солинган ва дастлаб Филлиппопол, кейин Пулпудева, Трионсиум, турклар даврида (ХВ—ХВИИИ асрлар) Филебе, сўнгра Пловдив деб аталган. Меъморий ёдгорликлардан Жоме масжиди (ХВ—ХВИасрлар) ва минора, черков (1832-йил) яхши ҳолда сақланган. Пловдивда ҳар йили халқаро ярмарка ўтказилади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил