[go: up one dir, main page]

Jump to content

Кувез

From Vikipediya
Кувез

Кувез (франс. cоувеусе – инкубатор) – маълум ҳароратли, ҳавоси намланган ва кислородга бой мослама (аппарат); чала ва нимжон туғилган чақалоқларнинг тана ҳароратини бир маромда сақлаш учун қўлланади. К.нинг очиқ (фелка-каравот) ва ёпиқ (тиббий инкубатор) хиллари бор. Қадимда чала туғилган чақалоқларни иссиқ жун мато ёки пахта ва шунга ўхшашларга ўрабчирмаб телпакка солиб парваришлашган. 19-аср нинг 2- ярмидан бошлаб Россия, Австрия, Франсия, Швеция ва бошқа мамлакатларда анча такомиллаштирилган К. ишлаб чиқарила бошланди. Улардан кенг тарқалгани Кредес ванночкаси бўлиб, унинг деворлари икки қанат металлдан ясалган, тубида совуқ сув чиқиб кетадиган йўли бўлган. Деворлари орасига вақт-вақти билан воронка орқали иссиқ сув қуйиб турилган. Унинг анчагива камчиликлари ҳам бўлган. 1878-йилда Парижда ёғочдан ясалган К.лар расм бўлди. Кейинчалик электр К.лар ишлаб чиқарила бошланди. Бўлар металлдан ясалган бўлиб, деворлари орасида К. ичидаги ҳароратни бир хил ушлаб турадиган мосламалар мавжуд, улар ёрдамида ташқаридан туриб ичкаридаги чақалоқларга мос ва хос иқлимни яратиш мумкин бўлади. Бу К.ларнинг юқори қисми очиқ бўлгани боис, чақалоқлар чойшабга ўралиб тўғридан-тўғри К. ичига ётқизилади, сўнгра ҳамшира керакли муолажани бемалол бажаравериши ва ҳатто уни чўмилтириши ҳам мумкин. Ўзбекистон Республикасининг туғ-руқ комплекслари ва шифохоналарнинг болалар бўлимларида чала туғилган чақалоқлар бўлими мавжуд, улар барча қулайликлари бор К.ларда парвариш қилинади. Хусусан, ҳозир мамлакат туғруқхоналарида Япониянинг „Хитачи“ фирмасидан грант асосида олинган К.лардан фойдаланилмокда. Бу К.лар ҳозирги замон талабига жавоб берадиган барча мосламалар (мўътадил ҳарорат, намлик, кислород, чақалоқ вазнини ўлчаш тарозлари, кварс лампалари ва ҳоказо) билан жиҳозланган. Мосламалар орқали шифокор қўллари билан К.нинг олд деворидаги эшикчалардан болани текшириши, муолажалар қилиши ва вақт-вақти билан кетликларини янгилаши, тарозида тортиб оғирлигини назорат қилиб туриши мумкин. К. де-ворлари ойвасимон пластмассадан ясалган, бу бола ҳолатини кўзатиб туриш имконини беради. К. ичида чақалоқ яланғоч ҳолатда махсус каравотчада ётади. К. ни стерил тарзда ушлаб туриш мумкин, бунинг учун унинг деворлари ювилади, ичи эса кварс лампаси орқали микроблардан тозаланади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил