[go: up one dir, main page]

Jump to content

Гомел

Координаталари: 52°26′30″Н 30°59′0″Э / 52.44167°Н 30.98333°Э / 52.44167; 30.98333
From Vikipediya
Гомел

беларусча: Гомель
Скйлине оф Гомел
Гомел
Байроқ
Гомел
Герб
52°26′30″Н 30°59′0″Э / 52.44167°Н 30.98333°Э / 52.44167; 30.98333
Мамлакат Беларус
Вилоят Гомел вилояти
Асос солинган 1142
Илк эслатилиши 1142
Майдон 13,977 км2 (5,397 кв ми)
Расмий тил(лар)и беларус тили ва рус тили
Аҳолиси
 (2023)
501 802
Зичлиги 3606 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+3
Телефон коди +375 232
Почта индекс(лар)и 246ххх, 247ххх
Автомобил коди 3
Гомел харитада
Гомел
Гомел

Гомел (беларусча: Гомель) – Беларусдаги шаҳар. Гомел вилоятининг маркази. Сож дарёси (Днепр ирмоғи) бўйидаги порт. Темир ё'л ва автомобил йўллари тугуни. Шаҳардан Санкт-ПетербургКиевОдесса, БрестБрянскМосква, Гомел Минск–Вилнюс автомагистраллари ўтади. Аҳолиси 475,2 минг киши (1999), аҳолисининг сони бўйича республикада 2-ўриндаги шаҳар. Майдон 11256 га. Шаҳар транспорти автобус ва троллейбус қатновидан иборат. Гомелдаги 100 дан зиёд саноат корхонаси давлат, аксиядорлик, ижара, қўшма ва кичик бизнес корхоналаридир. Машинасозлик ва металлсозлик (станоклар, қишлоқ хўжалиги машиналари, приборлар ва бошқалар), ёғочсозлик, кимё, ойна-шиша, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари бор. Шунингдек, қурилиш деталлари заводи, қурилиш материаллари ва йиғма темир бетон комбинати фаолият кўрсатмоқса. Савдо корхоналари, 13 катта ва кичик бозор, 2 автомобил бозори, 5 олий ўқув юрти (давлат университети, транспорт ва техника давлат университетлари, кооператив ва тиббиёт институтлари), 6 техникум, 2 коллеж (мусиқапед. ва санъат), лицей, гимназиялар, 9 илмий тадқиқот института, 2 театр, ўлкашунослик музейи, телемарказ, халқаро аэропорт мавжуд. Шаҳар солномаларда биринчи марта 1142 йил тилга олинган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил